...
МЕНЮ
ONLINE TV

Яман уруши: 5 миллион бола очликдан азоб чекмоқда


12:18, 19.09.2018 Олам
 5 150

Уларнинг сони яқин орада яна бир миллионга кўпайиши мумкин.

Ўтказилган тадқиқотлар айни вақтда Яман  давлати бўйлаб 5.2 миллион болалар очлик гирдобида қолганлигини кўрсатмоқда. Вазият ўнгланмас экан, уларнинг сони яқин орада яна бир миллионга ошиши кутилмоқда.
 
Низолар сабаб Яманда миллий валюта тобора қадрсизланиб, озиқ-овқат маҳсулоти нархлари кўтарилишда давом этмоқда. Бу икки омил мамлакат бўйлаб кўплаб оилаларнинг оч қолишига олиб келмоқда.
 
Асосий ёрдам кучи келадиган Ҳудайдаҳ порт-шаҳрида уруш давом этиши, четдан келадиган озиқ-овқат ва дори-дармонларнинг ўз вақтида етказилишига тўсқинлик қилмоқда.
 
Маьлумот учун, Яман давлатида 2015 йил бошланган фуқаролик уруши ҳали-ҳануз тугагани йўқ. Уруш натижасида кўплаб шаҳарлар вайрон бўлди. Нархлар максимал даражада ошди. Аҳолининг аксарият қисми очликдан азоб чекмоқда.
 
БМТ берган маьлумотларга кўра, уруш давомида 10,000 инсон ҳалок бўлди ва 55,000 киши турли хил тан жароҳатлари олган.
 
“Болаларни Қутқаринг” (Save the Children) ташкилоти берган хабарга кўра, йил бошидан буён оч қолган болалар сони тахминан 400,000 нафарга ошди. 2018 йил охирига қадар уларнинг 40,000га яқини ҳалок бўлиши мумкин.
Шаҳруллохон Лутфиллохонов

Теглар:Яман БМТ Фуқаролик Уруши 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!