...
МЕНЮ
ONLINE TV

Узоқ пасайишдан кейин доллар курси кўтарилди


13:31, 23.07.2018 Жамият
 11 096

Марказий банк янги ҳафта учун хорижий валюта курсларини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки жорий йил 24 июль кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 7789 сўм, 38 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 1 сўм 57 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 27 сўм 54 тийинга кўтарилиб, 1 евро 9127 сўм 60 тийинни ташкил этди.
 
Бир Россия рубли нархи 122 сўм 82 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 72 тийинга тийинга қимматлашган.
 
Қозоғистон тенгеси 22 сўм 48 тийинни, 1 Қирғизистон соми 114 сўм 47 тийинни, 1 Тожикистон сомони 827 сўм 34 тийинни ташкил этмоқда.
 
Маълумот ўрнида, доллардан ташқари юқорида кўрсатиб ўтилган пул бирликларининг қийматида сўмга нисбатан ўзгариш бўлмади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Валюта курси Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Доллар яна ошди

14:55, 28.01.2019 8 511

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар