...
МЕНЮ
ONLINE TV

Улар аслида мавжудми? Шекспир, Шерлок Холмс, Эркюл Пуаро


11:52, 02.12.2017 Бу қизиқ
 3 695

Конан Дойлннинг “Шерлок Холмс” асари бутун дунёга машҳур бўлган пайтларда, деярли 10 йил ушбу қаҳрамон реал ҳаётда бор деган фикр мавжуд бўлган.

Бирор шахс ҳақида асарлар ёзилса ёки фильм яратилиб машҳур бўлганидан сўнг, кўпчилик реал ҳаётда шундай одам бор деб ўйлашади. Аслида эса, улар тўқима образ ёхуд кимнингдир протатипи ҳисобланади.
 
Умуман олганда машҳур персонажлар бир неча шахслар феъл-атворини умумлаштирган ҳолда яратилади.
 
Шу сабабли, улар жуда машҳур образга айланишади. Бундай персонажларга қуйидагиларни мисол келтиришимиз мумкин.
 
УИЛЯМ ШЕКСПИР
 
Шекспирнинг мавжудлигига исботлар бу номнинг тарихий ҳужжатларда қайд этишга бориб тақалади.
 
Адабиётшуносларнинг фикрича, драматургнинг муаллифлигидаги пьесалар бир неча киши томонидан ёзилган. Шу боис, Шекспир бу асарлар муаллифининг йиғма тахаллуси дея тахмин қилиш эҳтимолга яқинроқ.
 
Шекспир номи ёзилган ҳужжатларда, унинг исми турлича ёзилган. Ажабланарлиси шундаки, Шекспирни кўрган ёки у билан ёзишган бирор тарихий гувоҳ бўлмаган.
 
ШЕРЛОК ХОЛМС
 
Конан Дойлнинг Шерлок Холмс асари бутун дунёга машҳур бўлган пайтларда, деярли 10 йил ушбу қаҳрамонни реал ҳаётда бор деб ўйлашган.
 
Кўпчилик қиролича Виктория даврида бу шахс мавжуд бўлиб, у сирли ишларни фош қилганига ишонишган. Аслида, бу тўлиқ ўйлаб топилган персонаж.
 
ЭРКЮЛ ПУАРО
 
Детективлар қироличаси Агата Кристининг машҳур Эркюл Пуароси ҳам тўқима образ ҳисобланади. Бироқ, ушбу асар шу даражада жонли чиққанки, ҳатто баъзи одамлар Пуарони жиноят ишларида детектив қилиб ёнламоқчи бўлишган.
 
Аслида, ушбу образ Кристининг қўшниси, (боши тухумсимон, кичкина мўйловли) кишининг протатипидир.
 
Бу қаҳрамонлар мавжудми ёки тўқимами, муҳими улар кишига улкан маънавий озуқа берадиган, инсонларни билим олишга, мақсади сари интилишга ундайдиган шахслар ҳисобланишади.
 
Аввалги, мақолаларимиздан бирида бошидан турли қийинчиликлар ўтказган машҳурлар ҳақида сўзлаган эдик.
Меҳрангиз Ғаниева

Теглар:Прототип Қирол Сулаймон Шекспир Шерлок Холмс Эркюл Пуаро 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!