...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уитни Хьюстоннинг паспорти аукционда сотилади


12:26, 04.06.2016 Шоу-бизнес
 4 064

Шунингдек, аукционда хонанданинг 100 га яқин саҳна либослари ҳам сотувга қўйилган.

Марҳум хонанда Уитни Хьюстоннинг паспорти, 100 га яқин саҳна либослари, қўлга киритган мукофотлари  ва бошқа шахсий буюмлари аукционга қўйилди. Бу ҳақда “Ren.tv” ёзмоқда.
 
Лос-Анжелесда ўтказилиши мўлжалланаётган аукционда хонанда учун ниҳоятда азиз бўлган “Эмми” мукофоти, қора-қизил куртка, заргарлик буюмлари, платина ва олтин дисклари ҳам сотувга қўйилади.
 
Маълумотларга кўра, ҳаётлик чоғида Уитни қора-қизил рангдаги курткасини барча гастрол сафарларига ўзи билан бирга олиб борган. Айни дамда унинг баҳоси 2,5 минг АҚШ доллари деб баҳоланмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, 6 карра “Грэмми” мукофотини қўлга киритган хонанда 2012 йил, 49-ёшида вафот этган эди. Унинг жасади меҳмонхонанинг ювиниш хонасидан топилган.
Умида Якубова

Теглар:Уитни Хьюстон Аукцион 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!