...
МЕНЮ
ONLINE TV

UFC юлдузи Ҳабиб Нурмагамедов Ўзбекистонга ташриф буюради


16:57, 15.05.2017 Спорт
 3 690

Жангчилар жиу-житсу спорт тури бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати баҳслари меҳмони бўлишади.

UFC спорт тури енгил вазн тоифаси рўйхатида етакчиликни қўлга олган ҳамда Россиянинг энг таниқли жангчиларидан бири бўлган Ҳабиб Нурмагамедов Ўзбекистонга келади.
 
“Яқин кунларда акаларим билан бирга Ўзбекистонга сафар уюштирамиз. У ерда семинар ҳамда мухлислар билан мулоқот уюштиришни режалаштирганмиз. Асосан Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд шаҳарларида учрашувлар ўтказамиз”, дея пост қолдирган спортчи Instagram тармоғидаги шахсий саҳифасида.
 
Маълум бўлишича, Нурмагамедов Тошкентга шу йилнинг 21 май куни етиб келади. Ҳабиб билан биргаликда ММА юлдузлари Зубайра Тухугов, Ислом Махачев, Абубакар Нурмагамедов, Ислом Мамедов ҳам мамлакатимизга ташриф буюришади.
 
Спортчилар танланган мавзу бўйича семинар ҳамда мухлисларни қизиқтирган саволларга жавоб беришади. Шунингдек, жангчилар жиу-житсу спорт тури бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон чемпионати баҳслари меҳмони бўлишади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ҳабиб Нурмагамедов UFC 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!