...
МЕНЮ
ONLINE TV

Twitter Буюк Британия полициясига ёзишмаларни ўқиш хизматини тақиқлади


09:51, 28.04.2017 Олам
 1 641

Twitter ижтимоий тармоғи махсус фойдаланувчилар учун хабарлар архивини ўқишни тақиқлаб қўйди.

Twitter ижтимоий тармоғи Буюк Британия полицияси учун хабарлар архивини ўқишни тақиқлаб қўйди.
 
Олинган маълумотларга кўра, Буюк Британия мамлакат фаоллари тармоқ эгаларига ушбу муаммо юзасидан эътироз билдиришган. Эътироз билдирувчилар тармоқдан муаммони тез орада ҳал қилишни ва номаълум шахснинг хабарлар архивидан фойдаланишни сўрашмоқчи.
 
Айни пайтда мамлакат бош вазири Тереза Мэй Twitter расмийлари билан ушбу ҳолат юзасидан музокара олиб бормоқда. Тереза Мэйнинг тасдиқлашига кўра, полиция бу сервисдан терроризмга қарши курашиш мақсадида фойдаланади.
 
Аввалроқ, Twitter Буюк Британия полициясига сервисдан фойдаланиш учун рухсат берганди. Полиция, ёзишмаларни таҳлил қилиш ёрдамида террорчилар томонидан  юборилаётган хабарларни мунтазам ўқиб борган. Шунингдек, 2016 йил май ойида тармоғ АҚШ махсус хизматига ҳам сервисдан фойдалинишни тақиқлаганди. 
Акмал Эшонхонов

Теглар:Twitter Буюк Британия Хабарлар архиви 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!