...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиянинг Ziraat банки Тошкентда ўз филиалини очади


13:32, 21.06.2017 Жамият
 2 871

Бу ҳақда 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида маълум қилди.

Туркиянинг Ziraat банки Тошкентда ўз филиалини очади. Бу ҳақда кеча, 20 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Савдо-саноат палатасининг навбатдан ташқари қурултойида маълум қилди.
 
“Бир ой ичида Ўзбекистонда Туркиянинг энг йирик банкларидан бири – Ziraat ўз филиалини ишга туширади. Туркия ҳукумати мамлакатимизда 500 миллион доллар миқдорида молиявий-ҳуқуқий кичик бизнес бўйича ўз тармоғини очади”, деб таъкидлади Абдулла Арипов.
 
Ўзбекистонда банк операцияларини 2018 йилдан амалга ошириш бошланади.
 
Ўзбекистондаги “Агробанк” ва Туркиянинг Ziraat банки 1993 йилда биргаликда UTBANKни очган эди. Бу Ўзбекистонда хориж капитали иштирокида очилган биринчи банк эди.
 
Маълумот учун, Ziraat банки Туркиянинг йирик кредит ташкилотларидан бири бўлиб, у 1863 йилда ташкил топган. Ушбу банк жаҳоннинг 18 та мамлакатида хизмат кўрсатади.
Сумбула

Теглар:Абдулла Арипов Ziraat банки Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар