...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркиядаги жандармерияда портлаш юз берди


10:26, 02.05.2016 Олам
 2 826

Портлаш натижасида 10 киши жароҳатланди, қурбонлар йўқ.

Туркиянинг жануби-шарқидаги Диёрбакир вилояти, Дижла шаҳридаги Жандармерия биносида кучли портлаш юзберди. Натижада 10 нафар харбий хизматчи жароҳатланди, деб мамлакат хавфсизлик хизматининг маълумотларига асосланиб “Reuters” хабар бермоқда.
 
Воқеа жойига зудлик билан тез ёрдам машиналар етиб келиб, жароҳатланганлар шифохонага етказилган.
 
Хабарда айтилишича, навбатдаги қўпорувчилик ҳаракати мамлакатда фаолияти тақиқланган “Курдистон ишчилар партияси” (Кип) томонидан амалга оширилган бўлиши мумкин. Буни Туркия хавфсизлик хизмати ходимлари тахмин қилмоқда.
 
Маълумот учун, “Курдистон ишчилар партияси”  ва ҳарбийлар ўртасидаги 2015 йилнинг июл ойида келиб чиққан ҳарбий тўқнашувда 370 дан зиёд ҳарбийлар ва полиция ходимлари ҳалок бўлганди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўтган вақт мобайнида 5 мингдан ортиқ курд исёнчилари йўқ қилингани ҳақида айтган эди. Курд халқ демократик партиясининг маълум қилишича, курдларга қарши ўтказилган қуролли оперециялар давомида юзлаб тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.  
 

Теглар:Дижла Диёрбакир Туркия Портлаш Курдистон ишчилар партияси Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!