Истанбул шаҳрининг Сурия билан чегарадош ҳудудида яшовчи аҳолидан ижтимоий тармоқ мессенжерлари ишламаётганидан илк шикоятлар келиб тушган.
Истанбул шаҳрининг Сурия билан чегарадош ҳудудида яшовчи аҳолидан юқоридаги масала юзасидан илк шикоятлар келиб тушган.
Туркия Республикаси Бош вазири Бинали Йилдирим юзага келган бу вазият тўғрисида баёнот берар экан, ижтимоий тармоқларнинг ишламаслиги вақтинчалик эканини таъкидлаб ўтди:
“Буларнинг бари хавфсизлик юзасидан амалга оширилмоқда ва бу вақтинча. Хавф бартараф этилгач, албатта барчаси ўз ўрнида фаолиятини давом эттиради”.
Яна баъзи манбалар бу ахборот хуружидан ҳимоя қилиш мақсадида амалга оширилаётганини хабар қилмоқда. 4 ноябрь куни эрталаб Туркия пойтахти Анқара шаҳрида террорчилик ҳаракатларини тарғибот қилишда гумон қилинган 11 нафар депутат қўлга олинганди.