...
МЕНЮ
ONLINE TV

Циркда леопард томошабинларга ташланди


14:37, 19.12.2016 Олам
 4 321

Ёввойи жонзот намойиш вақтида ҳайвон ўргатувчининг буйруғига амал қилмай, томошабинлар томонга сакраб кетган.

Красноярск водийсининг Боготол шаҳрида тақдим этилаётган цирк намойиши вақтида бахтсиз воқеа юз берди. Гап шундаки, томоша давомида леопард кутилмаганда томошабинларга ҳамла қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маҳаллий ОАВлар ва ижтиомий тармоқларда цирк намойиши вақтида содир бўлган воқеа шов-шувга айланиб кетди. Леопард ҳайвон ўргатувчининг буйруқларига бўйсунмаган ва томошабинлар залига сакраб кетган. Ёввойи жониворнинг одамларга ташланиши натижасида бир аёл 6 ёшли болани қутқариб қоламан, деб ўзи тан жароҳати олди.
 
Аёл дарҳол шифохонага етказилган, шифокорлар унинг қўлига бир неча чок тушганини маълум қилишди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Цирк Россия Красноярск Леопард 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!