...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трапм АҚШга катта хавф солиб турган давлат номини ошкор қилди


10:54, 01.03.2017 Олам
 4 771

Журналистлар билан учрашувда АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатига энг катта ташвиш туғдираётган давлат номини тилга олиб ўтди.

Кеча, 28 февраль куни Вашингтондаги Оқ уйда журналистлар билан учрашган АҚШ президенти Дональд Трамп  Америка мамлакатига биринчи рақамли таҳдид Шимолий Корея Республикаси эканини таъкидлаб ўтди.
 
Трампнинг фикрича, Шимолий Корея мавжуд хавфларнинг бевосита энг йириги ҳисобланади. Бу ҳақда “CNN” телеканали хабар берган.
 
Душанба, 27 февраль куни Хитой Халқ Республикаси давлат маслаҳатчиси Ян Цзечи​ билан суҳбатда бўлган Дональд Трамп уни Шимолий Корея масаласи билан жиддий шуғулланишга даъват этган. Бунга ягона сабаб қилиб, КХДР ядровий қуролларни тайёрлашдан чекинмаётганини кўрсатилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, январь ойида Ким Чен Ин ҳукумати тўртинчи ядровий қурол синовини муваффақиятли ўтказгани ҳақида хабар берган эдик. Шимолий Кореянинг ҳаводан туриб берадиган зарбаларига дунёнинг энг сўнгги мудофаа тизимлари ҳам дош бера олмаслиги мумкин.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Трамп Ядровий қурол Шимолий Корея Ким Чен Ин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!