...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг штаб-квартирасида қуролланган ўсмир ҳибсга олинди


10:31, 14.12.2016 Олам
 1 987

Ўсмирнинг штаб-квартира олдига нима мақсадда келгани номаълум.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Манхэттендаги Trump Tower штаб-квартираси ёнида қўлида пичоқ ва ўйинчоқ тўппонча ушлаган 19 ёшли ўсмир ҳибсга олинганлиги ҳақида ТАСС хабар қилди.
 
Маълумотларга кўра, тинтув вақтида шубҳали шахснинг ёнидан қўлкишан, пақилдоқ, сув отадиган ўйинчоқ тўппонча ҳамда пичоқ топилган. Унинг штаб-квартира олдига нима мақсадда келгани номаълум. Йигитча, 12 декабрь куни қўлга олинган, бироқ оммага бу ҳақда эндиликда хабар қилинмоқда.
 
19 ёшли ўсмир ҳаракати учун суд олдида жавоб бериши кутилмоқда. Бироқ, унга қандай айб қўйилгани ошкор қилинмаяпти.
 
Маълумот учун, АҚШ президентлигида ғалаба қозонгач, Дональд Трампнинг Манхэттендаги штаб-квартираси кучли назорат остига олинган эди. Бинони АҚШнинг Махфий хизмат вакиллари, шунингдек 50 нафар Нью-Йорк полициячилари қўриқламоқда. 
Умида Якубова

Теглар:Дональд Трамп АҚШ Штаб-квартира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!