...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев бугун Президентликка қасамёд қабул қилади


10:19, 14.12.2016 Жамият
 3 443

Бугун, 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Бош вазири лавозимлари ўз эгаларига топширилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев Президентлик лавозимини расман 14 декабрь куни қабул қилиши ҳақида хабар берган эдик. Бироқ бу маълумотлар расмий тасдиқланмаган эди.
 
Кейинги расмий маълумотларга кўра,  Шавкат Мирзиёевнинг Президентлик қасамёди бугун, 14 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисида ўтказилишини тасдиқланди.  Айтилишича, тадбир соат 10:30да бошланади.
 
Шунингдек, парламентда кўп сонли ўринга эга бўлган Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати − Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Бош вазирлик учун таклиф қилган Абдулла Арипов номзоди ушбу мажлисда лавозимга тасдиқланиши кутилмоқда.
 
Маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Бироқ, сайтимиз орқали кўзатиб бориш имконига эгасиз.
 
Маълумот учун, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўтказилган сайловда 88.61 фоиз овоз тўплаб, ғалабага эришган эди.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Қасамёд Бош вазир Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар