...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трампнинг ўғли сайлов бюллетенини интернетга жойлаб, қонунни бузди


11:48, 09.11.2016 Олам
 3 044

У овоз берганидан сўнг, сайлов бюллетенини суратга олган ва Twitter’даги саҳифасига жойлаган.

Эрик Трамп ўз отаси учун овоз берди ва сайлов бюллетенини суратини Twitter’даги саҳифасига жойлади. Бу эса АҚШдаги сайлов қонунуларига хилоф бўлиши мумкин. Шунингдек, бюллетень суратини ўчириб ташлаб, ижтимоий медиа кодексини ҳам бузган. Бу ҳақда “CNN” хабар бермоқда.
 
Эрик ижтимоий тармоққа жойлаб, кейинчалик ўчириб ташлаган бюллетень сурати остига, “Ўз отам учун овоз бериш ўзгача шараф! У АҚШ учун буюк ишларни амалга оширади”, деб изоҳ қолдирган.
 
“Бир фуқаро овоз берилган бюллетенни бошқа фуқарога кўрсатиши мумкин эмас”, дейилган 1800 йилнинг охирида қабул қилинган АҚШ қонунида. Амалдаги қонунда эса ижтимоий тармоқлар ҳақида бирор гап айтилмаган.
 
Трамп штаби бу ҳодисага изоҳ беришга шошилмаяпти.
 
“Эрик Трампдек қонундан яхши хабардор одам бюллетень суратга олинса, қандай қонуний чоралар кўрилишини билмаслиги ғайритабиий. Бу АҚШ қонунлари эскира бошлагани тўғрисида муҳим эслатма ҳисобланади”, дейди “CNN” шарҳловчиси ва Техас юридик мактаби университети профессори Стив Влэдек.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Эрик Трамп Дональд Трамп АҚШ президенти сайлови 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!