...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ва Порошенконинг суҳбати ҳақида маълумот берилмаяпти


13:44, 16.11.2016 Олам
 2 422

АҚШнинг янги президентининг жамоаси Украина раҳбари ва Дональд Трампнинг суҳбати ҳақидаги пресс-релизни эълон қилмади.

АҚШга президент этиб сайланган Дональд Трамп Украина президенти билан музокара олиб борди. Бироқ, Трампнинг матбуот хизмати ушбу музокара ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти. Бу ҳақда “Kp.ru” сайти хабар бермоқда.
 

АҚШнинг янги президентининг матбуот хизмати Петр Порошенко билан Дональд Трампнинг телефон орқали даслабки суҳбатини оммага тақдим этмаяпти. Олдинроқ эса Владимир Путин билан олиб борган ҳудди шундай суҳбати ҳақида оламга жар солган эди.
 
Киевда эса бунинг акси, Америка раҳбари ва Порошенконинг суҳбати ҳақида батафсил маълумот берилмоқда. Маълумотлар музокара давомида “стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида фаол ҳамкорлик қилиш” ҳақида сўз борганини тасдиқлайди. Порошенко, ҳатто, Трампга “қулай вақт топиб Украинага ташриф буюришни” таклиф қилган.
 
Маълумот ўрнида, Петр Порошенко БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясига ташрифи чоғида АҚШ президентлигига номзодларнинг ҳар иккиси – Дональд Трамп ҳамда Ҳиллари Клинтонга учрашув ўтказиш таклифини билдирган эди. Клинтон ушбу таклифга розилик берган ҳолда, Трамп Порошенконинг таклифини эътибрсиз қолдирган эди.
 
Ўша вақтда АҚШ президентлигига номзод бўлган Трампнинг штаби таклиф этиборсиз қолдирилишини, худди ҳозиргидек,  изоҳлашни истамаганди.
 

Теглар:Дональд Трамп Пётр Порошенко Телефон суҳбати 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!