...
МЕНЮ
ONLINE TV

Трамп ва Эрдўған учрашуви бор-йўғи 20 дақиқа давом этди


15:14, 17.05.2017 Олам
 3 237

Учрашув шунчаки рамзий маънода ўтказилди, Анқара ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятлар эса ҳамон ўз кучида қолмоқда.

АҚШ ва Туркия президентлари Дональд Трамп ҳамда Ражаб Эрдўған учрашмоқчилиги ҳақида кеча хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, кеча, 16 май куни бўлиб ўтган биринчи учрашув бор-йўғи 20 дақиқа давом этган.
 
Ўзаро музокаралардан кейин Оқ уйда ўтказилган матбуот анжуманида иккала мамлакат президентлари ҳам суҳбат илиқ руҳда ўтгани ҳақида таассурот уйғотишга ҳаракат қилдилар.
 
Экспертларнинг фикрича, учрашув шунчаки рамзий маънода ўтказилди, Анқара ва Вашингтон ўртасидаги зиддиятлар эса ҳамон ўз кучида қолмоқда.
 
Трамп журналистлар билан мулоқот қилар экан, Туркия ва АҚШ азалдан ҳарбий иттифоқдош бўлганини ҳамда ИШИД жиноий гуруҳи ва Курдистон Ишчилар партиясига қарши курашда Туркияни қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлади.
 
Эрдўған эса ўз навбатида Трампни сайловлардаги ғалабаси билан яна бир бор табриклаб, Туркия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар “умумий демократик қадриятлар”га асосланганини айтиб ўтди.
 
Туркия раҳбари, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ҳар томонлама ҳамкорликнинг ривожланишига умид қилишини ҳам қўшиб ўтди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Ражаб Эрдўған Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!