...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўй куни куёв ва унинг яқинлари ЙТҲ қурбони бўлди


15:04, 30.07.2018 Олам
 13 457

Ҳайдовчи енгил жароҳат олган, ҳукумат баёнотига кўра, полиция ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаган.

Въетнамда меҳмонларни тўйга олиб кетаётган микроавтобус ҳалокатга учраши натижасида ўн уч киши ҳалок бўлди ва тўрт нафари жабрланди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.
 
Автобус тўй куни Куанг Три вилоятидан куёв ва унинг оила аъзоларини келиннинг уйига – Бинь Динь вилоятига олиб кетаётган бўлган.
 
“ЙТҲда ўн киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Уч киши, шу жумладан куёв ҳам шифохонага кетаётганда вафот этди”, дейилади хабарда.
 
Ҳайдовчи енгил жароҳат олган, ҳукумат баёнотига кўра, полиция ҳодиса юзасидан текширув ишларини бошлаган.
 
Йўл ҳаракати хавфсизлиги миллий қўмитаси берган маълумотга кўра, ўтган йили Жануби-Шарқий Осиёда 8200 дан ортиқ одам ЙТҲ қурбони бўлган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!