...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги ёқилғи резервуарида ёнғин чиқди


17:36, 27.07.2017 Жамият
 3 204

Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Байроқдор кўчасида жойлашган ёқилғи омборида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ  Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси Матбуот хизмати тарқатган расмий хабарга кўра, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Байроқдор кўчасидаги ҳудудда ёнғин содир бўлди.
 
Ушбу ҳудуд “12-сонли Трест” МЧЖнинг механизациялаштириш бошқармаси ёқилғи-мой маҳсулотларини сақлаш шаҳобчаси бўлиб, бензин ва дизель ёқилғиларини сақлаш резервуарларида ёнғин содир бўлган.
 
Ёнғин юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда турли видеохабарлар тарқатилди.
 
Расмий манбаа берган хабарга кўра, ёнғин содир бўлган пайтда ҳудудда одамлар бўлмаган, ҳамда ҳеч ким жароҳатланмаган.
 
Айни вақтда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Ёнғин Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар