...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги ёнғин тафсилотлари ойдинлашди


20:01, 27.02.2017 Жамият
 7 331

Соат 17:31 да кўрсатилган манзилга 4 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 2 та махсус автонарвон йўлланилган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги Бизнес маркази биносининг 8-қаватида ёнғин чиққани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси мазкур ёнғин бўйича расмий баёнот берди.
 
Маълум қилинишича, соат 17:30 да  ИИББ ЁХБ диспетчерлик хизматига Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 25-уйда жойлашган маъмурий бинода ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
 
Соат 17:31 да кўрсатилган манзилга 4 та асосий ёнғин ўчириш бўлинмалари ва 2 та махсус автонарвон йўлланилган.
 
Ёнғин жойига биринчи бўлиб соат 17:34 да Юнусобод тумани ёнғиндан муҳофаза қилувчи 18-ҲЁҲҚдан жанговар  бўлинмаларетиб борган вақтда, бизнес марказининг 8-қаватидан қора тутун чиқаётгани маълум бўлган.
 
Жанговар бўлинмалар томонидан кўрилган чора ва тезкор ҳаракатлар натижасида, ёнғин соат 17:50 да қуршаб олиниб, соат 17:54 да бутунлай ўчирилган.
 
Ёнғин оқибатида бизнес марказининг 8-қаватида жойлашган “Монтаж қурилиш хизмат” МЧЖга қарашли “Silver Water Gold Fish” МЧЖ томонидан ижарага олинган офис хонаси, ичидаги жиҳозлари 20 кв метр майдонида ҳамда бинонинг 9-қават дераза роми ёнғиндан зарар кўрган.
 
Ёнғинни ўчириш вақтида бинодаги 18 нафар ишчи-хизматчилар хавфсиз жойга олиб чиқилиб, ёнғиндан зарар кўрмаслиги таъминланган.
 
Ёнғин сабаблари ва келтирилган зарар миқдорлари аниқланмоқда. 

Теглар:Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Холбек
08:48 28.02.2017

Nima sababdan yong'in bulgan



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар