...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги уйлардан бирида рўй берган ёнғин эр-хотинни ҳаётдан олиб кетди


12:28, 09.03.2017 Жамият
 6 839

Тошкент шаҳридаги хонадон эгасининг ширакайфлиги оқибатида рафиқаси ҳам олов ичида қолди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати ҳафта давомида рўй берган йирик ёнғинлар ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган фуқаро К.Владимиров ширакайф ҳолатда бўлганлиги сабабли уйида ёнғин чиққан. Оқибатда эса 50 кв метр ҳажмдаги майдон олов ичида қолган. Ачинарлиси, ёнғин бартараф этилгач, уй ичида хонадон эгаси ва рафиқасининг жасади топилган.
 
Яна бир йирик ёнғин Тошкент вилояти Зангиота туманида рўй берди. Қўлбола истиш қурилмасидан фойдаланиш И.Юров хонадонида ёнғин келиб чиқишига сабаб бўлди. Олов уйнинг томини вайрон ҳолга келтириб, 15 кв метр майдонга зарар келтирди. Ёнғин оқибатида уй эгаси вафот этган.
 
Хоразм вилояти Урганч туманида яшовчи Ю.Рашидов хонадонида газ плитасининг қаровсиз қолдирилиши оқибатида 80 кв метр майдон, бундан ташқари, қўшни хонадоннинг 20 кв  метр майдон ҳудуди олов ичида қолди.
 
Навоий вилоятида эса электр симларидаги туташув сабаб М.Акбарова хонадонида ёнғин юзага келди. Кармана туманида жойлашган уйнинг 160 кв метр майдони олов ичида қолган. Воқеа сабаб жабрланганлар бўлмаганлиги хабар қилинган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Олов Ёнғин Аланга 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар