...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентдаги тиббий марказда ёнғин чиқди


12:38, 07.03.2017 Жамият
 5 744

Тахминларга кўра, ёнғин қурилиш моллари билан фойдаланишда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани сабабли келиб чиққан.

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчасидаги бинодан чиққан ёнғин суратлари тарқалмоқда.
 
Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Пўлатов берган маълумотларга кўра, олов  қайта таъмирдан чиқарилаётган бинонинг том қисмидан чиққан.
 
Кеча, 6 март куни соат 16:47 да Фаробий кўчаси 5 “А” уйда жойлашган “JAKO INDUSTRIAL GROUP” МЧЖга қарашли Тиббий марказ ва спорт соғломлаштириш мажмуасининг ҳозирда таъмирлаш ишлари кетаётган том қисмида ёнғин келиб чиққани борасида хабар келиб тушган.
 
Ўт ўчирувчилар гуруҳи воқеа жойига соат 16:50 да етиб боришган.
 
Кўрилган тезкор чора тадбирлар натижасида, ёнғин соат 17:01 да қуршаб олинган, 17:07 да эса бутунлай ўчирилган.
Айни вақтда ёнғин сабаблари аниқланмоқда.
 
Тахминларга кўра, ёнғин қурилиш моллари билан фойдаланишда эҳтиётсизликка йўл қўйилгани сабабли келиб чиққан.
 
20 кв метр майдонда содир бўлган ёнғин туфайли ҳеч кимга зарар етмаган. 
Умида Якубова

Теглар:Тиббиёт маркази Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар