...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда яна автобус ёниб кетди


10:50, 26.02.2016 Жамият
 4 907

Ижтимоий тармоқларда эса шаҳар йўловчи ташиш транспортларига нисбатан ишончсизлик кайфиятидаги изоҳлар сони ортиб боряпти.

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек кўчасида “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамиятига қарашли яна бир Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” шуруҳи орқали хабарлар тарқалди.

Воқеанинг содир бўлиши сабаблари маълум эмас. Шунингдек, жароҳатланганлар ҳақида ҳам аниқ маълумотлар йўқ. “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти вакиллари автобусда ёнғин чиқиши сабаблари ўрганилатёганини маълум қилишди.

Ижтимоий тармоқларда эса шаҳар йўловчи ташиш транспортларига нисбатан ишончсизлик кайфиятидаги изоҳлар сони ортиб боряпти. Кимдир бу ҳолат 2013 йилдан буён жуда кўп бор такрорланаётганини айтса, яна кимдир фалон пулга олинган автобуслар стандартларга умуман жавоб бермаслигидан шикоят қиляпти. Кўпчиликнинг фикрича, Mercedes-Benz Conecto Low Floor аллақачон ўз умрини ўтаб бўлган. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган MAN автобуслари Mercedes-Benz’дан ўн чандон қулай ва хавфсизлиги таъкидланмоқда.

Теглар:Автобус Ёнғин Тошшаҳартрансхизмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар