...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда Coca-сola юк машинаси ЙТҲга учради


19:04, 28.12.2016 Жамият
 5 305

Тошкентдаги “Grand Mir” меҳмонхонаси рўпарасидан ўтган йўлдаги бу ҳодиса қандай рўй бергани номаълум.

Бугун, 28 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Шота Руставели ва Миробод кўчалари кесишган чорраҳада Cocа-сola ичимлигининг юк машинаси йўл-транспорт ҳодисасига учради. Telegram мессенжеридаги “Водители Ташкента” каналида тарқалган суратда юк машинаси олиб кетаётган маҳсулотлар ерга тўкилгани тасвирланган.
 
Тошкентдаги “Grand Mir” меҳмонхонаси рўпарасидан ўтган йўлдаги бу ҳодиса қандай рўй бергани номаълум.
 
Суратда ичимлик юк машинасининг ён томонидан ерга қулагани тасвирланган. Шиша идишлар ва пластик қутилар бўлакларга бўлиниб кетган. Бу бўлаклар йўл қатнов қисмининг анчагина қисмини эгаллаган.
 
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар ҳақида айтилмаган. Шунингдек, ЙТҲнинг бошқа иштирокчилари бор ёки йўқлиги ҳам номаълум. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:ЙТҲ Coca-Cola 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар