...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вояга етмаганларни пахта теришга мажбурлаган раҳбарлар жазоланди


18:40, 28.12.2016 Жамият
 4 566

Айбдор деб топилган шахслар 4,7 миллион сўм жаримага тортилди.

Жорий йилда Ўзбекистонда пахта йиғим-терими мавсуми давомида, яъни 19 сентябрдан 31 октябргача бўлган даврда қатор ходимлар ва 18 ёшга тўлмаган болаларни пахта теришга сафарбар этилгани учун 3 та ўрта мактабнинг директори, 2 та касб-ҳунар коллежи раҳбари, 2 та фермер хўжалиги раҳбари ва 1 нафар поликлиника бош врачи маъмурий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Айбдор деб топилган шахслар 4,7 миллион сўм жаримага тортилди.
 
Вазирликнинг расмий сайтида қайта алоқа механизми йўлга қўйилган. Бу бўлим фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларига оид маълумотларни ёритиб боради. Шунингдек, сайтда “Ишонч телефони” ҳамда “Онлайн-маслаҳатчи” фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Мазкур бўлимлар орқали 2016 йилги пахта йиғим-терими мавсуми давомида фуқаролар томонидан 3919 та мурожаат келиб тушган.
 
Бу мурожаатлар орасида иш ҳақи, мукофот пуллари, пахта йиғим-теримида фаол иштирок этганлар учун имтиёзлар, меҳнат ҳуқуқлари борасида шикоятлар катта ўринни эгаллаган.
 
Шундай мурожаатлардаги шикоятлар юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, натижада ўз ходимлари ва 18 ёшга тўлмаган болаларни пахта теришга мажбур қилган раҳбарларга қарши чора кўрилди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Меҳнат Пахта мавсуми 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар