...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда болалар учун бепул сайил ва концерт ўтказилади


14:21, 22.04.2018 Жамият
 4 980

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, меҳмонлар нафақат шарқ халқлари санъати билан танишадилар, балки таомлари, ширинликларидан ҳам таътиб кўришлари мумкин.

Эртага, 23 апрель куни Туркия Республикаси ташкил топганига 98 йил тўлади. Туркия Республикасининг Биринчи Давлат Раҳбари Мустафо Камол Отатурк ушбу кунни болаларга армуғон этиб, болалар байрами деб эълон қилган. Ўшандан буён 23 апрель Туркияда болалар байрами сифатида нишонланиб келади. 

Ушбу сана муносабати билан бугун, 22 апрель куни Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Тошкентдаги "Туркистон" санъат саройи ёзги майдонида сайил ташкил этилмоқда. Сайилда қатнашиш, концерт томошаларига кириш бепул. 

Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, меҳмонлар нафақат шарқ халқлари санъати билан танишадилар, балки таомлари, ширинликларидан ҳам таътиб кўришлари мумкин. 

Сайил соат 16:00 да бошланади.

Теглар:сайил концерт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар