...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг кекса аёли вафот этди. Рекордни ким давом эттиради?


14:16, 22.04.2018 Жамият
 6 693

У шифохонада касаллик сабабли оламдан ўтган.

Кеча, 21 апрель куни дунёдаги энг кекса аёл, деб ҳисобланадиган япониялик Наби Тадзима 117 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда “Vesti.ru” хабар қилмоқда.
 
Тадзима хонимнинг ҳужжатларида унинг туғилган санаси 1900 йилнинг 4 августи, деб қайд этилган.
 
У 2016 йилга қадар дунёдаги энг кекса аёл саналган ямайкалик Вайолет Браун вафотидан сўнг “Гиннес” рекордлар китобига кирган эди.
 
Тадзима хоним вафот этгач, эндиликда дунёдаги энг кекса аёл яна япониялик бўлиб қолади. Бу 1901 йилнинг 2 майида таваллуд топган Тиё Миякодир.
 
Эслатиб ўтамиз, дунёдаги энг кекса эркак япониялик эмас, Россиянинг Ингушия Мухтор Республикасида истиқомат қилувчи 122 ёшли Аббос Илиев экани ҳақида хабар берган эдик.
Икром Раҳмон

Теглар:энг кекса Гиннес 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар