...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли мураббий Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди


13:14, 05.10.2018 Спорт
 2 532

У бундай натижага эришган биринчи мураббий бўлди.

Уругвай терма жамоаси бош мураббийи Оскар Табарес Гиннесснинг рекордлар китобига киритилди.
 
Гап шундаки, мураббий бир терма жамоа билан энг кўп ишлаган муарраббий бўлди. Табарес 2006 йилдан буён Уругвай терма жамоасини бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 185та ўйин ўтказган. Бундан ташқари, у жаҳон чемпионатларида энг кўп, яъни 4 марта иштирок этган мураббий бўлди.
 
Оскар Табарес Уругвай терма жамоаси билан 2 марта Америка Кубогида зафар қучган.
 
Қайд этиш керакки, мураббий 2011 йилда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси талқинига кўра, дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилган.
 
Маълумот учун, ЖЧ-2018 мусобақасида Табарес қўл остидаги Уругвай чоракфиналгача етиб бориб, бўлажак жаҳон чемпиони Францияга 0:2 ҳисобида ютқазган эди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Уругвай Оскар Табарес Гиннесс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!