...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда 9 та фоҳишахона фаолиятига нуқта қўйилди


11:14, 03.03.2017 Жамият
 23 710

Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 15 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 900 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси томонидан 23 февраль – 2 март кунлари жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари доирасида бир қатор фоҳишахоналар фаолиятига нуқта қўйилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 2 март, пайшанба куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
 
Тошхўжаевга кўра, фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш, фоҳишалик билан шуғулланиш, жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилинишини олдини олиш мақсадида, ўтказилган профилактик тадбирлар давомида 9 та фоҳишахона сақлаш ва қўшмачилик қилиш жиноятлари аниқланиб, Жиноят кодексининг 131-моддаси тартибида жиноят ишлари қўзғатилган.
 
Фоҳишалик билан шуғулланиб келаётган 15 нафар, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилган 900 нафар шахсларга нисбатан маъмурий таъсир чоралари кўрилган.
 
Ўз уйида фоҳишахона сақлаш билан боғлиқ ҳолат Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Қора қамиш ¼ даҳасида қайд этилган. Кекса фуқаро бор-йўғи 50 минг сўм пул учун бир эркак ва бир аёлни ўзи уйига қўйган. Бу эса ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг эътиборини тортган. 2 март, пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари давомида Олмазор туманидаги 165-умумий ўрта таълим мактабида сайёр йиғилиш ўтказилиб, маҳалла фуқаролар йиғини ва аҳоли иштирокида муҳокама ўтказилди. 
Қамариддин Шайхов

Теглар:Фоҳишахона Дониёр Тошхўжаев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар