...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бухорода талаба уйидан фоҳишахона сифатида фойдаланди


09:22, 27.09.2018 Жамият
 13 258

Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси ўз тенгқурига шароит қилиб берган.

Бухоро шаҳрида 1994 йил туғилган Бухоро муҳандислик-технология институти талабаси Ҳусанбой Ширинов фоҳишахона ташкил қилиш жиноятини содир қилганлиги аниқланди.
 
Ҳусанбой Ширинов даромад топиш мақсадида ўз уйида Ромитон туманида яшовчи, 2000 йилда туғилган Ш.Т. ва Ғиждувон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Б.Н.нинг ўзаро жинсий муносабатда бўлиши учун алоҳида жой ва шароит яратиб берган. Бунинг эвазига у Ш.Т.дан 60 минг сўм миқдорида пул олган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Ҳусанбой Шириновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда ЎзА.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бухоро шаҳри Фоҳишахона талаба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар