...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тўлов-контрактни тўлаш муддати яна узайтирилди


17:19, 06.10.2018 Жамият
 4 333

У аввал ҳам узайтирилганди.

2018-2019 ўқув йилги ўқув мавсуми учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 31 октабрига қадар узайтирилди.
 
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг кеча, 5 октябрдаги 11-сонли баёни билан қабул қилинган. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
 
Эслатиб ўтамиз, маҳаллий олийголарда белгиланган тўлов-контракти бир йил учун ўртача 8,2 миллион сўмдан 12 миллион сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади. Фақатгина Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бу рақам 18-22 миллион атрофида белгиланган.
 
Аввалроқ, олий ўқув юртларида тўлов-контрактни тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентабрига қадар узайтирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:ОТМ Контракт Талаба 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар