...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россия барча турдаги саратонни даволайдиган дори ишлаб чиқариш арафасида


10:37, 03.03.2017 Олам
 3 731

Олимлар зарарли сифатга эга ўсимтанинг сўнгги босқичида ҳам даволашга қодир препарат устида охирги синов тажрибаларини олиб бормоқда.

Россиядаги Федерал агентлик тиббий-биологик махсус препаратлар давлат илмий-тадқиқот институтида оламшумул янгилик яратилмоқда. Институт директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Андрей Симбирцевнинг маълумотига кўра, олимлар зарарли сифатга эга ўсимтанинг сўнгги босқичида ҳам даволашга қодир препарат устида охирги синов тажрибаларини олиб бормоқда.
 
“Клиник ҳолатгача бўлган синов тажрибалардан орттирган ҳисоботларга кўра, беморлар дори воситасини яқин уч йилда қабул қилиши мумкин”, деб қўшимча қилади Симберцев.
 
Меланома ва саркома ривожланган сичқон ҳамда каламушда дори воситаси билан тажрибалар ўтказилди. “Дори воситаси ҳаттоки энг сўнгги босқичдаги ўсимтани йўқ қила олди”, дейди профессор.
 
“Известия” газетасининг ёзишича, воситасининг таркибида барча турдаги ҳужайраларни синтездан ўтказа оладиган молекула мавжуд. Айнан шунинг учун, олимлар ҳамма турдаги ўсимтани даволаш мумкин, деб ўйлаяпти.
 
Бундан аввал, Россия онкология илмий маркази ва Ўзбекистон Республикаси онкология илмий маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзолагани хақида хабар берган эдик.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Саратон Ўсимта Андрей Симбирцев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!