...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоятидаги 249 та жиноий гуруҳларнинг 387 та жиноятлари фош этилди


14:47, 24.11.2017 Жамият
 3 757

ИИБ бошлиғи Саидкарим Абдуҳокимович Тошкент вилояти депутатлари ва жамоатчиликка ҳисобот берди.

Тошкент вилоят Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдаги XXVI сессиясида Саидкарим Абдуҳокимович ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган шахслар билан 23 минг 400 маротаба тушунтириш ишлари олиб борилганини таъкидлади. 
 
Жорий йил ўтган вақти давомида Тошкент вилояти ИИБ томонидан фуқаролар томонидан содир этилган 308 минг 490 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, тегишли таъсир чоралари кўрилди.
 
Шунингдек, маҳалла посбонлари томонидан 4 минг 602 та турли ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, 176 та жиноят фош этилди.
 
249 та жиноий гуруҳлар таркибида иштирок этган 628 нафар шахснинг содир этган 387 та жиноятлари фош этилди.
 
Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизматига кўра, ўғирлик, фирибгарлик, автотранспорт воситасини олиб қочиш, йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ жиноятлар ошган.
 
Тошкент вилоятида содир этилган қотиллик, босқинчилик, ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳатлари билан боғлиқ, айниқса оила-турмуш доирасида, вояга етмаган, аёллар томонидан содир этилган жиноятларнинг сабаблари мутассаддилар томонидан муҳокама қилиниб, уларни содир этилишига имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш чоралари кўрилган. 
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Саидкарим Абдуҳокимович Нишонбоев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар