...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент вилоят ИИБ ходимлари ўқ отиш синовидан ўтказилди


12:49, 15.12.2017 Жамият
 3 055

ИИБ ходимлари турли шароитларда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишига алоҳида эътибор қаратилди.

Эл тинчлиги ва осойишталигини таъминлашдек вазифа зиммаларига юклатилган ички ишлар органларининг ҳар бир ходими жисмонан бақувват, касбий тайёргарлиги юқори ҳамда пухта жангавор тайёргарликка эга бўлиши замон талабидир.

Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида ички ишлар органлари ходимлари билан амалий ўқ отиш машғулотлари ўтказиб келинмоқда.

Режага мувофиқ, вазирликка қарашли ўқув дала полигонида Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби ва раҳбар ходимларининг ўқ отиш тайёргарлиги бўйича навбатдаги машғулоти ташкил этилди.

Бу галдаги амалий жараён қатнашчиларга турли шароитларда зарур бўладиган билим ва кўникмаларни ҳосил қилишига алоҳида эътибор қаратилганлиги билан муҳим аҳамият касб этди.
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот хизмати хабарига кўра, соҳа ходимларининг касбий ва амалий кўникмалари амалга текшириб кўрилди. Ходимлар жангавор қуроллардан нишонга ўқ отиб жангавор тайёргарликларини оширишди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Ўқ отиш Жанговор тайёргарлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар