...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хоразмлик қизни бўғиб ўлдирган тошкентлик киракаш ушланди


10:29, 09.12.2017 Жамият
 14 651

Жорий йилнинг 19 ноябрида Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув ҳудудидаги ариқ ичидан топилган жасад, суд-экспертиза таҳлилларига кўра, боғич билан бўғиб ўлдирилган қизники эканлиги аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор саъй-ҳаракатлар натижасида вилоятнинг Ўрта Чирчиқ туманида содир этилган даҳшатли қотиллик фош этилди.
 
Хусусан, 1998 йилда Хоразм вилоятида туғилган Д.А. исм-шарифли қизнинг мурдаси шу йилнинг 19 ноябрида Ўрта Чирчиқ тумани Қорасув ҳудудидаги ариқ ичидан топилган. Суд-экспертиза таҳлиллари қиз боғич билан бўғиб ўлдирилганини кўрсатган.
 
Шундан сўнг, тезкор ходимлар томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида қотилликда гумон қилинаётган шахс аниқланиб, ушланган. У 1990 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва киракашлик билан шуғулланувчи Х.А. экани маълум бўлган.
 
Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси, яъни қасддан одам ўлдириш жинояти аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
 
Тошкент вилояти ИИБ Матбуот гуруҳи хабарига кўра, Тергов ҳаракатларини вилоят прокуратураси олиб бормоқда. Қотилликда гумондорнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ҳам текширилмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Жиноятчи ушланди Тошкент вилояти прокуратураси Боғич билан ўлдирилган қиз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар