...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ногиронлиги бўлганлар янги паспортини ўз уйида қабул қилиб олмоқда


17:06, 16.02.2018 Жамият
 3 002

Янги паспорт учун ҳужжат қабул қилиш, сурат ва бармоқ изини олиш ишлари ҳам мобиль қурилма орқали яшаш уйларида амалга оширилган.

Тошкент вилоятининг барча шаҳар-туманларида ногиронлиги бўлган шахсларга фуқаролик паспортлари топширилмоқда.
 
Жумладан, Зангиота туманида Сортепа маҳалласида яшовчи, ногиронлиги бўлган фуқаро Жангиш Ашурова хонадонига туман прокуратураси ва ички ишлар бўлими раҳбарлари ташриф буюриб, фуқаролик паспортини топширишди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.


 
Шу маҳаллада истиқомат қилувчи Абдураҳмон Ортиқбоев ҳам ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатида туради. Тошкент вилояти Ичка ишлар бошқармаси Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан фуқаролик паспорти учун зарур бўлган суратга олиш ва бармоқ изларини олишга мўлжалланган мобиль қурилма воситаси орқали бошқалар қатори унинг уйига ички ишлар бўлими ходимлари келиб, суратга олишиб, бармоқ излари олинган эди. Бугун тайёр бўлган фуқаролик паспортини қўлига топширилди.
 
Шунингдек, ногиронлиги бўлган фуқаролар Муборак Юнусова, Мавжуда Хасанова ва Жамолиддин Хасановларга ҳам фуқаролик паспортлари ўз уйларида топширилиб, мутасаддилар томонидан алоҳида совға-саломлар тақдим этилди.

Теглар:Тошкент вилояти ИИБ Паспорт Ногирон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар