...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳрида кўчалар ёпилиши давом этмоқда


15:30, 31.07.2018 Жамият
 2 828

ИИББ харитада ёпилган кўчани қандай қилиб айланиб ўтишни ҳам кўрсатган.

Жорий йил 30 июльдан Тошкент шаҳрида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан баъзи кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
“Ер усти йўл ўтказгичи қурилиши муносабати билан шу йилнинг 30 июлидан бошлаб, пойтахтимизнинг Темур Малик – Паркент кўчалари кесишмасида автотранспорт воситалари ҳаракати қисман чекланишини маълум қиламиз.  Ушбу чекловлар қурилиш ишлари якунига қадар давом этади. Вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.


 
Эслатма ўрнида, ИИББ харитада ёпилган кўчани қандай қилиб айланиб ўтишни ҳам кўрсатган.
 
Аввалроқ Тошкент шаҳрида йўл таъмирланиши сабабли Амир Темур кўчасининг маълум қисмида транспорт ҳаракатлари чекланган эди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тошкент шаҳар Темур Малик Паркент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар