...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов ўтказилиш куни белгиланди


09:01, 31.08.2017 Жамият
 2 300

Туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни “Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги қонунни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Бу қонун лойиҳаси 15 август куни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, 24 август куни Сенат томонидан маъқулланган эди.
 
Мазкур қонунни қабул қилишдан мақсад — давлат ҳокимиятининг демократик асосларини, вакиллик органларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни амалга оширишдаги роли ва аҳамиятини янада мустаҳкамлашдир.
 
Шунингдек, маҳаллий Кенгашларга сайлов бу борадаги қонун ҳужжатларига, сайловчиларнинг хоҳиш-иродасига тўла мувофиқ ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларини инобатга олган ҳолда ўтказиш мақсадида қабул қилинди.
 
Қонун лойиҳасида белгиланганидек, туманга бўйсунувчи шаҳар ҳокими — туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод этилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади.
 
Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгашларига сайлов жорий йилнинг декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Тошкент шаҳар халқ депутатлари туман Кенгаши Сайлов Қонун Шавкат Мирзиёев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар