...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ислом Каримов фондининг илк китоби тақдимотида Татьяна ва Лола Каримовалар иштирок этди


21:34, 30.08.2017 Жамият
 5 390

Тақдимот маросимида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева сўзга чиқди.

Аввалроқ, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси билан ҳамкорликда абрбанди усулидаги тўқувчилик мактабига бағишланган “Ўзбек ипагининг гулгун фасли” деб аталган китобни нашр этгани, бугун, 30 август куни ушбу китобнинг тақдимот маросими бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик.
 
“International” меҳмонхонасида бўлиб ўтган тақдимот маросимига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Акбаровна Каримова, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг кенжа қизи, “Сен ёлғиз эмассан” Республика жамоатчилик болалар жамғармаси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази раиси, Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти, Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси, Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Лола Каримова-Тилляева, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари ташриф буюрдилар.
 
Тақдимот маросимида Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Лола Каримова-Тилляева сўзга чиқиб, китобнинг яралиш тарихи, уни тайёрлаш жараёнида ўзи гувоҳ бўлган воқеалар, Ўзбекистонда яратилган ипак матоларининг дунё бозорида тутган ўрни ва ҳунарманднинг машаққатли меҳнатлари ҳақида нутқ сўзлади. Лола Исломовна ўз сўзида китобни тайёрлашда яқиндан ёрдам берганларга самимий миннатдорлигини изҳор этди.
 
“Ўзбек ипагининг гулгун фасли” китоби тўрт — ўзбек, рус, инглиз ва фрунцуз тилларида нашр этилган бўлиб, унда тўқувчилик анъаналари пайдо бўлишидан замонавий ўзбек абрбанди дурдоналарига қадар  ўтмиш ва бугун ҳақида сўз боради. 
Чарос Турсунова

Теглар:Лола Каримова-Тилляева Ислом Каримов фонди Ўзбек ипагининг гулгун фасли ипак 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар