...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТОП 50. ГРИМДА ТАНИБ БЎЛМАС АКТЁРЛАР


11:27, 07.04.2016 Кино
 8 051

Ориқ бўла туриб семиз кишининг, эркак бўла туриб аёлнинг ролини ўйнаган актёрлар билан танишинг. Улар кези келганда ҳайвон қиёфасига кирган.

Голливуд, Болливуд киноларини тамоша қилар экансиз, гоҳида қўрқинчли махлуқларни кўриб, “Бу ролни ким ўйнади экан?”, – деб қоламиз. Бундай роллар ижрочиси аслида ким эканини кўрсангиз, ҳайратда қолишингиз аниқ. Навбатдаги мақоламиз орқали қатор фильмларда грим ёрдамида ўзига умуман ўхшамайдиган образларни гавдалантирган актёрлар билан таништирамиз.

1. “Осмон жангчилари” фильмидаги Чубакка образини актёр Питер Мейхью гавдалантирган.



2. “Осмон жангчилари” фильмидаги Дарт Вейдер ролида эса Дэвид Проуз ўйнаган.



3. “Осмон жангчилари” фильмидаги C-3PO ролида Энтони Дэниелс.



4. “Маймунлар сайёраси” фильмида Генерал Тейд образида актёр Тим Рот.



5. “Қўнғироқ” мистик фильмидаги қўрқинчли аёл Самара Морган ролини ёқимтой актриса Дэйви Чейз ижро этган.



6. “Франкенштейн” фильмидаги Франкенштейн образини Борис Карлофф яратган.



7. “V-ведетта дегани” фильмидаги V ролини Хьюго Уивинг гавдалантирган.



8. “Тутси” фильмидаги Майкл Дорси ва Дороти Майклз исмли икки образни маҳоратли актёр Дастин Хоффман яратган. Қойилмақом ижро...



9. “Миссис Даутфайр” фильмидаги Даниэль Хиллард ва Миссис Даутфайр исмли икки ролни эса актёр Робин Уильямс ўйнаган.



10. “Соч учун лак” фильмидаги Эдна Тернблад исмли дўмбоқ аёл образини Жон Траволта ижро этган.



11. “Норбитнинг ҳийласи” фильмидаги Распутия ва жаноб Вонг ролини маҳоратли актёр Эдди Мерфи гавдалантирган.



12. 1987 йили кино экранларига чиқиб, томошабинларни даҳшатга солган “Йиртқич” фильмдаги қўрқинчли махлуқ ролини Кевин Питер Холл ишонарли тарзда ижро этган.



13. “Гарри ва Хендерсонлар” фильмидаги Гарри образини ҳам Кевин Питер Холл ўйнаган.



14. “Ёвузлик севгиси” фильмидаги Розмари образини яратиш латофатли актриса Гвинет Пэлтроуга насиб этган.



15. “Баҳайбат махлуқ” фильмидаги Эйлин Уорнос ролини гўзал актриса Шарлиз Терон яратган.



16. “Оппоғой-даҳшатли эртак” фильмидаги ялмоғиз образини Сигурни Уивер гавдалантирган.



17. “Душманим менинг” фильмидаги Жериба Шиган “Жерри” ролини актёр Луис Госсетт ўйнаган.



18. “Бешинчи элемент” фильмидаги Дива Плавалагуна образини Майвенн Ле Беско маҳорат билан ижро этган.



19. “Тентаклар” фильмидаги Дангаса образини яратиш кўплаб актёрлар орасида Жон Матузсакнинг чекига тушган.



20. “Остин Пауэрс” фильмидаги Доктор Ёвузлик ва Остин Пауэрс ролларини ижро этиш актёр Майк Майерсга ишониб топширилган.



21. “Вязов кўчасидаги даҳшат” фильмидаги Фредди Крюгер ролини маҳоратли актёр Роберт Инглунд ижро этган.



22. “Жиперс Криперс” фильмидаги Криперс ролини Жонатан Брек ўйнаган.



23. “Омадсизлик аскарлари” фильмидаги Лес Гроссман ролини истеъдодли актёр Том Круз ижро этган.



24. “Хэллоуин” фильмидаги Майкл Майерс ролини Ник Кастл ўйнаган.



25. “Осмон жангчилари” фильмидаги Wicket W. Warrick ва Лепрекон ролларини Уорвик Дэвис ижро этишига тўғри келган.



26. “Нарния йилномаси: Шаҳзода Каспиан” фильмидаги Nikabrik, профессор Флитвик ва бир қанча гоблинлар ролини бир вақтнинг ўзида Уорвик Дэвис ижро этишга мажбур бўлган.



27. “Гарри Поттер” фильмдаги Волан-де-Морт ролини Рэйф Файнс ижро этган.



28. “Лемони Сникет-33 бахтсизлик” фильмидаги Граф Олаф ролини комик актёр, истеъдод эгаси Жим Керри ўйнагани кўпчилик билмаса керак...



29. “Аватар” фильмидаги Митири ролини Зои Салдана ижро этган.



30. “Ўша” фильмидаги Пеннивайз ролини Тим Карри ўйнаган.



31. “Жаҳаннамдан чиққан” фильмидаги Пинхэд образи актёр Даг Брэдлига жуда мос тушган.



32. “Фантастик тўртлик” фильмидаги тош махлуқ образини Майкл Чиклис ижро этган.



33. “Фавн лабиринти” фильмидаги Фавн ролини актёр Даг Жонс ўйнаган.



34. Кўпчилик томошабинлар учун севимли фильм бўлиб қолган “Фантомас” картинасидаги Фантомас образини ажойиб ва маҳоратли актёр Жан Маре ижро этган.



35. Эркак киши бўлишига қарамасдан “Аёз” фильмидаги Ялмоғиз ролини Георгий Милляр маҳорат билан ижро этган.



36. “Аватар” фильмидаги қабила боши Эйтукан образини қайси актёр гавдалантирганини бу фильмни бир неча бор томоша қилиб ҳам топа олмаслигингиз аниқ. Уэс Студининг образи устида ўз ишининг тажрибали мутахассислари ишлагани кўриниб турибди.



37. “Бўри одам” фильмидаги Лоуренс Тальботни актёр Бенисио дель Торо ижро этган.



38. “Дэдпул” фильмидаги Уэйд Уилсон ролини ёш актёр Райан Рейнольдс ўйнаган.



39. “Афсона” фильмидаги Зулмат хукмдори образини Тим Карри ижро этган.



40. “Гринч-Янги йил ўғриси” фильмидаги Гринч образини Жим Керри гавдалантирган.



41. “Қўриқловчи” фильмидаги Роршах ролини актёр Жеки Эрл Хейли ижро этган.



42. “Годзилла” фильмидаги Годзилла образини актёр Харуо Накадзима ўйнаган.



43. “Дракула” фильмидаги Дракула образини Гари Олдмен ўйнаган.



44. “Маймунлар сайёраси” фильмидаги маймун аёл образи актриса Хелена Бонэм Картерга жуда ярашган.



45. “Кариб денгизи қароқчилари: мурда сандиғи” фильмидаги саккизоёққа ўхшаш махлуқ ролини Билл Найи ижро этишига тўғри келган. Бироқ натижа ёмон бўлмади.



46. “Кафолатли эркак” фильмидаги бақалоқ киши образини ўзи ориқ бўлишига қарамасдан рус актёри Дмитрий Нагиев маҳорат билан ижро этган.



47. “Ганнибал” фильмидаги Мейсона Верджер образини актёр Гэри Олдман гавдалантирган.



48. “Қора рицар” фильмидаги Жокер образини эса истеъдодли актёр Хит Леджер яратган.



49. “Вампирнинг сояси” фильмида Макс Шрек ролини ижро этган актёрнинг исми эса Аиллем Дефодир.



50. “Спаун” фильмидаги Масхарабоз образини актёр Жон Легуизамо яратган.

Умида Якубова

Теглар:актёрлар грим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!