...
МЕНЮ
ONLINE TV

Венесуэлада электр энергиясини тежаш учун иш кунлари қисқартириляпти


11:14, 07.04.2016 Олам
 2 756

Венесуэлада давлат хизматчилари учун иш вақти 7:30 дан 13:00 гача қисқартирилди.

Венесуэлалик мансабдор шахслар мамлакат президенти Николас Мадуродан кутилмаган дам олиш кунларини қабул қилиб олдилар. Венесуэлада апрель ва май ойларида электр энергиясини тежаш мақсадида мансабдор шахслар жума кунлари ишламайдилар. Бу ҳақда “El Nacional” хабар берди.

Сўнгги йилларда Жанубий Америкада жойлашган мазкур давлатда электр энергиясини ўчириб қўйиш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда, айниқса, ёз ойларида.

“Бугун, пайшанба куни мамлакат президентининг махсус фармони “Gaceta Oficial”да чоп этилади ва эртанги жума куни дам олиш куни ҳисобланади”, – дейилади хабарда.

Мадуронинг сўзларига кўра, иқтисод учун бундай чора-тадбирлар жуда фойдали. Давлат корхоналари ходимлари учун иш кунларининг қисқартирилиши натижасида 400 мегаватт электр энергияси тежаб қолинди. Жорий йилнинг февраль ойида президент давлат хизматчилари учун иш кунларини қисқартириш ҳақида фармон чиқарган эди. Унга кўра, иш куни 7:30дан 13:00 гача давом этади.

Аввалроқ, ҳукумат савдо марказлари ва кинотеатрларга электр энергиясини етказиб беришни чеклаб қўйди ҳамда уларни ўзларини-ўзлари автогенерация ёрдамида электр энергияси билан таъминлашга чақирди. Бундан ташқари, Мадуро электр энергиясига нисбатан тарифларни адолатли қилиб белгилаш ҳақида ҳам гапирди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Электр энергияси Венесуэла 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!