...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тожикистонлик ўқувчи ИШИДга алоқадор деб топилиб, 10 йилга қамалди


17:38, 04.08.2016 Олам
 3 549

Мактаб ўқувчиси ижтимоий тармоқ орқали одамларни террористик ташкилот сафига қўшилишга даъват этган.

Тожикистоннинг Сўғд вилоятида мактабнинг 10-синфида ўқийдиган ўқувчи ИШИД террористик ташкилотига қўшилишга одамларни чорлаётгани учун 10.5 йилга озодликдан маҳрум этилди.  Бу ҳақда “Gazeta.ru” ёзмоқда.
 
Хабарга кўра, мактаб ўқувчиси ижтимоий тармоқларнинг бири орқали ИШИДга алоқадор видео ва суратларни тарқатган. Бу билан у Тожикистон фуқароларини ташкилот сафига бориб қўшилишга даъват қилган.
 
Ижтимоий тармоқдаги очиқ саҳифаларда ўсмирнинг экстремистик ҳаракатларга одамларни чорлаётган гаплари мавжуд, дейилади хабарда.
 
Маълумот ўрнида, “The Soufan Group” таҳлилий марказининг маълумотларига кўра, ИШИД террористик ташкилоти таркибида 386 нафар Тожикистон фуқароси (2015 йил май ойи ҳолати бўйича) бор.  
Руслан Сулаймонов

Теглар:Тожикистон Сўғд ИШИД 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!