...
МЕНЮ
ONLINE TV

ТИВда Туркманистон элчиси билан учрашув ўтказилди


12:07, 26.04.2018 Жамият
 1 777

Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги музокоралар давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.

Кеча, 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Туркманистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Шири Шириев билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Суҳбат чоғида Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг 23-24 апрель кунлари Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги музокоралар давомида эришилган келишувларни амалга оширишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинган.
 
Эслатиб ўтамиз, 23-24 апрель кунлари Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюриб, Тошкент ва Хоразмда бўлган эди.
 
Вазирлик тарқатган ахборотда учрашувда Ўзбекистон тарафидан ким қатнашгани маълум қилинмаган. Шуниси аниқки, унда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов иштирок этмаган. Боиси Комилов Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилган ҳолда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетган эди. 
 

Теглар:Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон-Туркманистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар