...
МЕНЮ
ONLINE TV

Техаслик ота олти ойлик қизчасини музлатгичга солиб ўлдириб қўйди


16:40, 24.06.2016 Олам
 4 601

Машинада юқори ҳарорат остида бир неча соат қолиб кетган қизалоқ, отасининг айби туфайли вафот этди.

Техас штатининг Даллас шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро олти ойлик қизини ўлдирганликда айбланмоқда. У автомобилда ыуёш нурида бир неча соат қолиб кетган қизчасини ўзига келтириш учун музлатгичга қўйган. Бу ҳақда “Foxnews” нашри хабар бермоқда.
 
21 июнь куни эрталаб 33 ёшли Майкл Тедфорд ўзининг икки боласини боғчага олиб борган ва уйга келиб ухлаб қолган. Бир неча соатдан сўнг уйғонгач, машинанинг орқа ўриндиғида олти ойлик боласини унутиб қолдиргани эсига тушади. Бу пайтда ташқарида ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 32 даража иссиқ бўлган.
 
Ота фарзандини ўзига келтиришга ҳаракат қилди. Сўнг, у қизчани ҳушига келтириш мақсадида музлатгич ичига қўйган. Тедфорд ҳали ҳам уйғонмаган гўдакка сунъий нафас берган, аммо бу ҳам ёрдам бермаган. Шундан сўнг, Майкл рафиқасига ва тез тиббий ёрдамга қўнғироқ қилган.
 
Воқеадан хабар топган полиция Тедфордни ҳибсга олди ва унга қарши жиноий иш қўзғатилди.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Техас Даллас Майкл Тедфорд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!