...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистон Президенти Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди


16:37, 24.06.2016 Жамият
 2 972

ШҲТ саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган Мамнун Ҳусайн Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, масжид имомига Қуръони карим китобини совға қилди.

Аввалроқ, 23-24 июнь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари саммитида иштирок этиш учун Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайн Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик. Покистон Президенти Ўзбекистонга ташрифини Самарқанддаги Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Президент Мамнун Ҳусайн бошчилигидаги тўққиз кишилик делегация Имом Бухорий мажмуасига ташриф буюрди. Олий тоифали меҳмон дастлаб, ҳадис илмининг султони, Бухорий ҳазратларининг қабрини зиёрат этиб, у кишига бўлган юксак эҳтиромини билдирди.
 
Меҳмонлар мажмуа тарихи билан танишиб, унинг мустақилликдан олдинги ва кейинги ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни диққат билан тинглади. Айниқса, сўнги йилларда олиб борилган бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари борасида илиқ фикрлар билдирди. Дунё аҳли тан олган буюк имомга кўрсатилаётган давлат даражасидаги эътибордан беҳад шодланган Мамнун Ҳусайн мажмуани зиёрат қилар экан, маҳобатли мақбарани, серфайз ҳовлию, салобатли масжидни кўриб, Ўзбекистонда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди. Кўплаб уламоларга бешик бўлган Ўзбекистон диёри бугун ҳам Ислом дини ривожига ҳисса қўшиб, дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин топиб бораётганини таъкидлади.

Юқори мартабали меҳмон мажмуадаги тарихий чинорлар остида мажмуанинг ташриф китобига ўзининг эзгу тилакларини ёзиб қолдирди ва масжид имомига Қуръони карим китобини совға қилди.

Теглар:Мамнун Ҳусайн Покистон Имом Бухорий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар