...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тереза Мэй Британиянинг энг йирик ҳарбий кемасига ташриф буюрди


09:58, 17.08.2017 Олам
 2 003

“Queen Elizabeth” авиаташувчи кемаси Британиянинг Портсмут шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасига кириб келди.

“Queen Elizabeth” авиаташувчи кемаси Британиянинг Портсмут шаҳридаги ҳарбий-денгиз базасига кириб келди. Ушбу ҳарбий денгиз базаси Қиролича ҳазратлари флотининг байроқдори учун макон ҳисобланади.
 
Кеманинг Портсмутга келиши муносабати билан Британия бош вазири Тереза Мэй ҳамда мудофаа вазири Майкл Фэллонлар ташриф буюрган. Бу ҳақда Британия ҳукуматининг расмий сайтида хабар берилмоқда.
 
Кема 65 минг тонна сув сиғимдорлигига эга бўлиб, узунлиги 280 метрни ташкил этади. Кеманинг максимал тезлиги 25 узелни (446 км/соат) ташкил қилади, у денгизда 3 ойгача бўлиши мумкин ва бу вақт ичида 10 минг миль йўл боса олади. Кемада зарба бериш қуроллари йўқ, унинг ягона қуроли “Phalanx” зенит мажмуалари, кичик калибрли қурол ва пулемётдир.
 
Кема 45 кунга етадиган озиқ-овқат заҳирасини ўзига олиши мумкин.
 
Британияликлар ўз ҳарбий флотларида бу сингари қудратли кема бор эканлигидан хурсанд эканликларини билдирдилар. Кема Британия аҳолиси хавфсизлигини сақлашга ва Шимолий алянсдаги иттифоқчилар манфаатларини ҳимоялашда ёрдам беради.
 
Кеманинг Портсмутга келиши муносабати билан Британия бош вазири Тереза Мэй ҳамда мудофаа вазири Майкл Фэллонлар ташриф буюрди.
 
“Бу кема Бирлашган Қиролликнинг буюк денгиз давлати эканини билдирувчи белгидир”, дейди Мэй ҳарбий хизматчиларга юзланиб.
 
Кема армия сафига қабул қилинганидан сўнг 36 та F-35B қирувчи самолёти ва “Merlin” вертолёт гуруҳини ўзига олади. Қўшимча равишда 12 та “Chinook” транспорт воситаси ва 8 та жанговар “Apache” вертолётларини олиши мумкин.
 
Кеманинг умумий қиймати 3 миллиард фунт стерлингга баҳоланди.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Тереза Мэй Буюк Британия Қуролли кучлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!