...
МЕНЮ
ONLINE TV

Телебошловчи Мария Ситтель бешинчи бор она бўлди


10:56, 29.09.2016 Шоу-бизнес
 3 626

Гарчи телебошловчининг кўзи сентябрь ойи ўрталарида ёриган бўлсада, бу янгилик кеча ОАВга маълум қилинди.

Россиялик машҳур телебошловчи Мария Ситтель оналик бахтига муяссар бўлди.
 
Аслида Мария сентябрь ойининг ўртасида мамлакатдаги энг нуфузли клиникалардан бирида қиз фарзандли бўлган, аммо бу янгилик оммага кеча, 28 сентябрь куни ошкор қилинди. Қизалоққа Екатерина деб исм беришган.
 
Маълумот учун, айни вақтда Мария Ситтель 40 ёшда. У бизнесмен Александр Терешенко билан бахтли ҳаёт кечирмоқда. Екатеринадан ташқари жуфтлик 21 ёшли Дарья, 6 ёшли Иван, 4 ёшли Савва, 3 ёшли Николайни тарбия қилишмоқда. Телебошловчининг биринчи турмушидан 21 ёшли қизи ҳам бор. 
Умида Якубова

Теглар:Мария Ситтель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!