...
МЕНЮ
ONLINE TV

Татаристон пойтахтида мусулмонлар учун поликлиника қурилади


17:27, 12.07.2016 Олам
 2 677

Мазкур тиббёт муассаси шариат қонун-қоидаларига асосланиб фаолият олиб боради.

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида шариат қонун-қоидаларига асосланиб ишлайдиган поликлиника қурилади. Мазкур шифохонанинг барпо этилиши учун 6.7 миллион АҚШ доллари сарфлаш режалаштирилган. Бу ҳақда Татаристон мусулмонлар диний бошқармаси маълум қилди, дея РИА Новости хабар тарқатди.
 
Маълумотларга қараганда, “Гусмания” деб аталувчи ушбу поликлиника мусулмонлар учун “ягона дарча” тамойили бўйича хизмат кўрсатади. Мазкур тиббиёт муассасасида эркак беморлар учун эркак шифокорлар ва ўз навбатида аёллар учун аёл шифокорлар хизмат кўрсатади.
 
Бундан ташқари, Қозонда шариат асосида ишлайдиган санатория қурилади. Унда аёллар ва эркаклар блоги алоҳида бўлади.
 
Маълумот ўрнида, Татаристан Республикаси Россия Федерациясининг маъмурий субъектларидан бири бўлиб, Приволжье федерал округи таркибига киради. Татаристоннинг умумий майдони 67 836 квадрат километрни ташкил этади.  Аҳолиси 3 868 730  кишига тенг.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Татаристон Қозон Поликлиника 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!