...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистоннинг Қозондаги консули ўзгарди


19:11, 30.10.2018 Жамият
 1 601

Ташқи ишлар вазирлиги тизимида тайинлов амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерацияси Қозон шаҳридаги Консуллигига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Қозон шаҳридаги Бош консул этиб Фариддин Насриев тайинланди. У бунга қадар ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўринбосари лавозимида ишлаган.


 
Ўз фаолиятини бошлаётган Бош консулхонанинг консуллик округига Россия Федерациясининг Бошқирдистон Республикаси, Киров вилояти, Марий Эл Республикаси,  Мордовия Республикаси, Нижний Новгород вилояти,  Оренбург вилояти, Пенза вилояти, Перм ўлкаси, Самара вилояти, Саратов вилояти, Татаристон Республикаси,  Удмурт Республикаси, Уляновск вилояти, Чуваш Республикаси ҳудудлари киради.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қозон шаҳри Фариддин Насриев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар