...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда Россия фуқаролари қўлга олинди


13:26, 16.09.2016 Олам
 3 431

Россия фуқароларидан 47 та банк карталари ва улар орқали маблағ ечилганини асослайдиган квитанциялар топилган.

“Риа Новости” агентлигининг хабар қилишича, Таиланднинг Пхукет оролида банк карталарини қалбакилаштириш ва банк ҳисоб рақамларидан маблағлар ўзлаштирилганликда шубҳа қилинган икки нафар россиялик фуқаро қўлга олинди.
 
Бангкокдаги Россия Федерацияси элчихонаси консуллик бўлими бошлиғи Владимир Сосновнинг айтишича, айни пайтда Пхукет полицияси томонидан юқоридаги айблов юзасидан қўлга олинган россияликлар устидан жиноят иши очилган. Россия фуқароларидан 47та банк карталари ва улар орқали маблағ ечилганлиги тўғрисидаги квитанциялар, банкомат орқали карталарнинг пин-кодини аниқлашда қўлланиладиган ускуна ва компьютер топилгани хабар қилинмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Таиланд Пхукет Россия Қалбаки карталар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!