...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таиландда жазирама сабаб 20 дан ортиқ киши вафот этди


15:25, 29.04.2016 Олам
 3 119

Иссиқ ҳаво ҳароратига чидай олмаган 13 киши кўчанинг ўзида жон берган

Айни вақтда Таиландда ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилмоқда. Шу сабабли хукумат вакиллари одамларни имкон қадар эҳтиёт бўлишга ва зарур бўлмаса, кўчага чиқмасликка чақирмоқда. Ҳозиргача иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли 20 дан ортиқ кишининг нобуд бўлгани маълум. Уларнинг 13 нафари кўчанинг ўзида жон берган. Бу ҳақда Таиланд Юқумли касалликларни назорат қилиш департаменти хабар берди, деб ёзади “Vesti”.
 
Одатда апрель ойида Таиландда ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши кузатилади. Бироқ бу йилги ҳаво ҳарорати мана бир неча ҳафтадан бери 40 даражадан тушмаяпти. Бу ҳолат Таиландда иссиқ ҳаво ҳароратининг энг узоқ вақт давом этиши бўйича 65 йил ичидаги рекорд саналади. 
Умида Якубова

Теглар:жазирама таиланд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!